Эгаси номаълум МиГ-29 қирувчиси ва Суриянинг ракета комплекслари Туркиянинг 8 F-16 қирувчилари билан юзма-юз келди. Reuters агентлигининг ёзишича, ушбу самолётлар Сурия билан чегарани патруль қилаётган эди.

МиГ-29 қирувчиси қайси давлатга тегишли эканлигини аниқлашнинг имконияти бўлмади. Воқеа 5 октябрь куни содир бўлди.