Охирги бир неча кун ичида Туркманистон Мари вилоятига 30та янги танк ташлади. “Туркманистоннинг муқобил янгиликлари” агентлиги Туркманистон давлат чегара хизматига таянган ҳолда бу ҳақда маълумот бермоқда.

Бу Афғонистон чегарасига қўшимча ҳарбий кучлар келтирилишининг сабаблари расман баён этилмади. Қундуз Туркманистон билан чегарада бўлмаса ҳам, мамлакат раҳбарияти Фарёб ва Жузжон вилоятларида ҳам ўша воқеалар такрорланиб, ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан чўчимоқда.