Туркманистон Вазирлар Маҳкамасида 2015 йилнинг 9 ойи иқтисодий якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Turkmenbusiness нашри ёзмоқда.

Айтилишича, ҳисобот даврида ЯИМ ўсиши саноат соҳасида 103.5 фоизни, қурилишда 112.6 фоизни, транспорт-коммуникацион секторда 111.9 фоизни, савдода 112.5 фоизда, қишлоқ хўжалигида 112.3 фоизни, хизмат кўрсатиш соҳасида 111.8 фоизни ташкил қилди.

Чакан товар айланмаси шу даври ичида 2014 йилнинг шу даври билан қиёсланганда 19.2 фоизга ортди. Ташқи савдо айланмасида ҳам ижобий динамика кузатилди.
Давлат бюджетининг даромад қисми 105.9 фоизга, харажат қисми 85.8 фоизга бажарилган. Ойлик маошлар, пенсиялар, давлат нафақалари ва талабалик стипендиялари тўла ҳажмда молиялаштирилган.