Украина шарқидаги тан олинмаган Донецк ва Луганск “халқ республикалари” маҳаллий органларга сайловлар 2016 йилга кўчирилганини хабар қилишди. Бу ҳақда Луганск ахборот маркази хабар берди.

“Биз Киев “Минск-2” пунктларини тўлиқ бажарган тақдирда Донбассдаги сайловларни 2016 йил 21 февралига кўчириш ҳақидаги таклифимиз Норманд тўртлиги томонидан ҳисобга олинганини мамнуният билан қайд қилиб ўтамиз”, - дейилади хабарномада.

Эслатиб ўтамиз, бугун Украина президент Пётр Порошенко айирмачилар сайловларни қолдириши ҳақидаги маълумотга эга эканлигини тасдиқлаган эди.