Венгриянинг биринчи президенти Арпад Гёнц 93 ёшда вафот этди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

1990-2000 йилларда мамлакатни бошқарган Гёнц социалистик тузум барбод бўлганидан сўнг сайланган биринчи президент бўлди.

Гёнц акслинацист қаршилик ҳаракатида, 1956 йилга исёнда иштирок этди. Исён бостирилганидан сўнг қамоқда ўтирган. Озодликка чиққанидан сўнг драматургия билан шуғулланган, “Узуклар ҳукмдори”ни венгр тилига таржима қилган.

1990 йилда Венгрия парламентига сайланди, Миллий Ассамблеяга бошчилик қилди ва икки марта президентлик сайловларида ғалаба қозонди.