Хитой Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини маданий меросни сақлаб қолиш борасидаги лойиҳалар бўйича қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда ХХР маданият вазирлиги ташқи алоқалар департаменти бошлиғи Гуо Цзе баёнот берди.

“Туркистон-пресс” агентлигининг маълум қилишича, учрашув 17 сентябрь куни Пекинда Марказий Осиё журналистлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Гуо Цзе маданий соҳадаги ҳамкорликнинг ривожланиш истиқболлари ҳақида гапирди.
“Марказий Осиёнинг барча давлатлари кўплаб тарихий осори атиқаларга эгадир, - деди у.

– Улар бугунги кунда Хитой билан ҳамкорликда бу йўналишда бир қатор лойиҳаларни амалга ошираётганидан хурсандмиз. Келажакда бу ҳамкорликни янада кенгатирмоқчимиз. Хитой маданий меросни сақлаб қолиш борасидаги ҳар қандай лойиҳа ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашга ҳозир”.