Хитойча твиттер бўлмиш Weibo ижтимоий тармоғида кўчада эмаклаётган 4 нафар ёш йигит тасвирланган видео пайдо бўлди.
Маълум қилинишича, бу видео 2 октябрь куни Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳридаги кўл атрофида олинган.

 

Аниқлик киритилишича, бу йигитлар маҳаллий фирмалардан бирининг ходимлари бўлиб, хўжайин уларни иш режасини бажара олишмагани учун шундай тахлитда жазолашга қарор қилган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эмаклаш жараёнида йигитларнинг кийимлари бутунлай йиртилиб кетган ва яроқсиз ҳолга келган. Шунингдек, улардан бири йўл четига чиқиб, аламидан йиғлаб юборган.