Роскосмоснинг Youtube`даги расмий каналида космонавтлар зиммасидаги вазифаларни бажаришдан озод пайтларда қандай вақтичоғлик қилиши тасвирланган видеороликни эълон қилди.

“Халқаро космик станцияси орбитасидаги цирк” деб номланган видеоёзув тавсифида Ю.А. Гагарин номидаги космонавтларни тайёрлаш маркази психологларининг ХКС экипажига психологик юкламалар соатини ўтказиш тавсия қилингани қайд этилган. Бу космонавт ва астронавтларга орбитадаги узоқ муддатли экспедицияни енгилроқ ўтказишга имкон беради.