Яман вице-президенти Холид Баха ўзининг вақтинчалик қароргоҳига гранатомёт зарбаси берилган вақтда жабрланмагани маълум қилинди. Бу ҳақда Sky News Arabia мухбири хабар берган.

Бундан олдинроқ, яманлик ушбу сиёсатчи яшаб турган Qasr меҳмонхонасига гранатмётдан зарба берилгани ҳақида хабарлар ва ушбу ҳужум туфайли Холид Баханинг жароҳатлангани ҳақида миш-мишлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Яман бош вазири ҳисобланувчи Холид Баха бошчилигидаги ҳукумат Саудия Арабистонидан мамлакатга қайтиб келганди. Бир неча кун ўтиб президент Абд Раббо Мансур Ҳодий ҳам Яманга қайтганди.