ЮНВТО Ўзбекистонга турист нигоҳи билан қараб кўрди

Жаҳон 06 Октябрь 2015 2135

БМТ бутунжаҳон туризм ташкилоти Ўзбекистонга ташриф буюрган туристларнинг таассуротларига асосланган ҳисобот тайёрлади.
Унда келтирилишича, Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар Россия, Туркия, Ҳиндистон, Германия ва Жанубий Кореядан келади.

Айнан шу давлатлар Ўзбекистоннинг энг яқин савдо ва иқтисодий ҳамкорлари ҳисобланади. Сайёҳларнинг ўртача ёши 50да. Уларнинг асосий қисми олий маълумотга эга бўлиб, туристик пакетлар воситасида саёҳат қилади.
Респондентларнинг 77 фоизи Ўзбекистонга ЮНЕСКО рўйхатига киритилган тарихий ёдгорликларни кўриш учун келганликларини таъкидладилар.

Бошқа бир гуруҳ сайёҳлар эса Ипак йўли брендига қизиқиши уларни бу минтақага ундаганини таъкидлаб ўтдилар. Сайёҳлар Ўзбекистонда ўртача 10 кун бўлишади, бу давр ичида кўпчилик Самарқанд, Бухоро ва Тошкентда бўлиб улгуради. Хива, Термиз ва Фарғона водийсига ташриф буюрувчилар миқдори ҳозирча камроқ.

Шунингдек, туристларнинг 72 фоизи бу ердаги нархларнинг қониқарли эканлигини таъкидлаб ўтишди. 83 фоизи эса Ўзбекистонни туристлар учун хавфсиз мамлакат деб баҳолади. Ўзбекистонга йўналтирилган энг қулай рейсларни Uzbekistan Airways (56 фоиз), Turkish Airlines (14 фоиз) ва Аэрофлот (9 фоиз) компаниялари тақдим этиб келмоқда.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71369 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37171 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21521 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81189 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61903 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 632 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 484 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 540 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 233 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 517 Маданият
Кўпроқ янгиликлар