30 октябрдан Тошкент-Рига йўналиши бўйлаб мунтазам парвозлар бошланади

Ўзбекистон 07 Октябрь 2015 1561

Жорий йилнинг 30 октябридан парвозларнинг қишки жадвалига мувофиқ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Рига шаҳрига мунтазам қатновларни амалга оширади.

Парвозлар Тошкент-Рига-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳафтада бир маротаба, жума куни бажарилади, деб хабар қилади авиакомпаниянинг ахборот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Тошкент-Рига-Нью-Йорк йўналиши бўйича ҳафтанинг еттинчи кунлари доимий қатновларни амалга ошириб келмоқда.

Кўпроқ янгиликлар