Air France компанияси директорлар кенгашидаги мажлис йирик муштлашувга айланиб кетди. Ўнга яқин киши калтакланди, бир қўриқчи касалхонага ётқизилди, деб хабар қилади ТАСС.

Air France компаниясининг кадрлар департаменти Ксавье Бросете барчадан кўп жабр кўрди. Уни куч билан кўчага улоқтиришган ва ўша заҳоти унинг костьюми ва кўйлагини йиртиб ташлашган, деб ёзади француз ОАВлари.

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилганлигини маълум қилишмоқда. Бобиньи шаҳри прокуратурасига авиаташувчи ва ходимлар устидан учта ариза келиб тушган.