Рейтер нашрида ёзилишича, АҚШ ва иттифоқчилар коалицияси асосан ИШИДнинг Ироқдаги базаларига зарба бермоқда.

Қайд этилишича, коалиция самолётлари Ироқнинг 10та шаҳрида ҳаво зарбаларини амалга оширишган.

Ўз навбатида Суриядаги нуқталарга фақат 3 марта ҳаво зарбалари берилган.

Маълумот учун, Россия 30 сентябрь кунидан бошлаб, Сурия президенти Башар Асаднинг илтимосига кўра, мамлакат ҳудудидаги жангариларга қарши ҳарбий амалиётлар бошлади.

Бироз олдинроқ, Ироқ Россиядан ИШИДга қарши курашишда ёрдам сўраши мумкинлиги хабар қилинди.