Каталониянинг «Барселона» клуби жамоа яримҳимоячиси Арда Туранни заявка қилиш бўйича Спорт арбитраж судига (CAS) мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, каталонияликлар бу борада ФИФАга мурожаат билан чиқишган. Агар ФИФА бу таклифга яна бир бор рад жавобини берган тақдирда улар бошқа йўлдан боришмоқчи.

Агар ФИФАнинг аппелляцион комиссияси «Барселона» фойдасига қарор чиқармаган тақдирда улар CASга мурожаат қилишади. Арбитраж судининг қарори ижобий якун топса туркиялик футболчи ноябрь ойи охирига қадар каталонияликлар сафида ўзининг дебют учрашувини ўтказиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» жамоанинг асосий таркиб футболчиларидан бири узоқ муддат сафга чиққан тақдирда унинг ўрнига бошқа футболчини заявкага киритиш ҳуқуқидан фойдаланиш мақсадида Испания футбол лигаси раҳбариятига мурожаат қилган улар бу қарорга ижобий жавоб қайтаришганди. Бироқ ФИФА жамоага 2016 йилнинг 1 январига қадар қўйилган тақиқни бекор қилмаслигини маълум қилган.