Англиянинг «Арсенал» футбол клуби қишки трансферлар пайтида ўзининг ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Британиянинг Daily Mail нашри томонидан ёзлишича, Лондон клуби скаутлари Испаниянинг «Сельта» клуби 28 ёшли ҳужумчиси Нолитони сотиб олишни таклиф қилишмоқда. Футболчининг шартномасида келишувни бекор қилиш учун товон пули 13 миллион фунт стерлингни ташкил қилади.

Шунингдек, «Арсенал» Россиянинг «Динамо» клуби ҳужумчиси Александр Кокоринни сотиб олиш бўйича ҳам келишувга эришиши мумкин. Инглизлар ёзги трансферлар пайтида ҳам россиялик ҳужумчини сотиб олишга уриниб кўришганди.