The Telegraph нашриёти энг оммавий арвоҳли меҳмонхоналар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатга Европа, Америка, Осиё ва Австралиядаги меҳмонхоналар кирди.
Улар орасида Англиянинг Суррей графлигида XVI асрда Генриха VIII нинг рафиқаси Анна Клевскийга атаб қурдирган қасри, бугунга келиб, Oatlands Park Hotel меҳмонхонасига айланган жой бор. У “кулранг хоним” арвоҳи билан машҳур.
Лос-Анжелесдаги Hollywood Roosevelt меҳмонхонасида Мэрилин Монронинг шарпасини учратиш мумкин. Шунингдек у ерда актёр Монтгомери Клифтнинг арвоҳи 928 хонада тромбон чалади, деб маълум қилишган меҳмонхона ходимлари.
Шунингдек рўйхатда Нью-Йоркдаги Hotel Chelsea, Тайвандаги Grand Hyatt Hotel, Латвиядаги Karosta Prison Hostel, Италиядаги Hotel Burchianti ва яна 23 меҳмонхона номлари келтириб ўтилган.