Баҳром Назаров: Самарқанд вилоятидаги амфитеатрни тўлдира олмадим

Маданият 07 Октябрь 2015 5230

6 октябь куни Тошкентдаги Гранд плаза меҳмонхонасида хонанда Баҳром Назаровнинг 10-11 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган “Шукрона” номли концерт дастури олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Баҳром Назаров журналистларни қизиқтирган барча саволларга очиқ-ойдин жавоб берди.

Хусусан, у “чет эл хонандаси Силва Хакобянинг қўшиғини куйлаб таъзиримни едим” дейди.

"Ўзбекистондаги вилоятлар бўйлаб ўтказилган “Унутилмас кунлар” номли концерт дастури ҳақида тўхталиб, фақатгина Самарқанд вилоятидаги амфитеатрни тўлдира олмадим, бошқа барча вилоятларда концерт дастуримиз кўнглимиздагидан ҳам ортиқ бўлди. Хоразм ва Қарақалпоғистонда бўлиб ўтадиган концерт дастурига улгура олмадик. Аммо “Истиқлол” санъат саройидаги концерт дастурини ўтказиб олганимиздан сўнг, албатта бу ердаги мухлисларимиз билан дийдор кўришишга ҳаракат қиламиз. “Унутимас кунлар” номли гастрол концертимиздаги ўзимизга ишонч туфайли “Истиқлол” санъат саройида ҳам икки кун концерт беришни ният қилдик", дейди хонанда.

Матбуот анжуманидан сўнг Назаров барча журналистлар ва мухлисларини концерт дастурига таклиф қилиб қолди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13483 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20748 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10385 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11225 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38355 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52249 Жамият
23 август куни об-ҳаво иссиқ ҳароратини сақлаб қолади
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:20 221 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 903 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 655 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар