"Барселона” клуби раҳбарияти яқин орада “Ливерпуль” жамоасидан бразилиялик ярим ҳимоячи Коутиньони харид қилишни режалаштирмаяпти.

Сўнгги кунларда бу борада кўплаб миш-мишлар тарқалганига қарамай, Каталония клуби январда 23 ёшли хавбекни сотиб олмоқчи эмас.

El Mundo Deportivo нашрида ёзилишича, “Ливерпуль” футболчини молиявий жиҳатдан анча қиммат нархга қўйиб юборишни белгилаб қўйгани бунинг асосий сабаларидан бири ҳисобланади.