“Боруссия Д” клубининг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп “Ливерпуль” жамоаси бошқарувини ўз қўлига олишга яқин турибди.

Bild нашрининг ёзишича, германиялик 48 ёшли мутахассис пайшанба куни мерсисайдликлар билан 3 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.

Хабар қилинишича, 9 октябрь куни Клопп "мерсисайдликлар" бош мураббийи сифатида оммага таништирилади.

Маълум қилинишича, Клопп “Ливерпул”да аввалги иш жойи “Боруссия”дагидан кўпроқ маош олади. Унинг жамоадаги йиллик маоши 3,6 миллион фунтни ташкил қилиши айтилган.

Бундан олдинроқ, Клопп 8 октябрь куни битимга имзо чекиш учун Ливерпуль шаҳрига бориши хабар қилинганди.

Ундан аввалроқ эса, Клопп унга трансфер сиёсатида мустақиллик берилса, «Ливерпуль»да ишлашга розилиги тўғрисида хабар қилинганди.