Booking.com меҳмонхоналарни онлайн буюртма қилиш сервиси фойдаланувчиларининг маълумотлар базаси фирибгарлар қўлиг тушиб қолди. Бир қатор онлайн нашрлар ўзлари ўтказган таҳлил асосида мана шундай хулоса бермоқда.

Booking.com’нинг бирйўла бир нечта россиялик фойдаланувчилари октябрдан буён уларнинг электрон почталарига спам ёғдирилаётганини таъкидлади. Уларда буюртма қилинган хоналар учун юз фоиз олдиндан пул тўлаш талаб қилинган. Мактубларда реал маълумотлар: саналар, муддатлар ва меҳмонхона номлари кўрсатилган.

Ушбу маълумотларни ўрганишда хат юборувчилар йўллаган домен номлари сервисга алоқадор эмаслиги аниқланди.

Сайтнинг расмийлари бу борада ҳали ҳеч қандай баёнот беришмади.