Бразилиялик аёл автонавигатор туфайли ҳалок бўлди

Жаҳон 07 Октябрь 2015 3762

Рио-де-Жанейрода бир аёл автомобилидаги Waze автонавигатори манзилга янглиш йўл кўрсатиши оқибатида отиб кетилди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

70 ёшли Регина Мурмура исмли бу аёл ўзининг турмуш ўртоғи билан автомобилда саёҳат қилиб юрган. Автомобилни турмуш ўртоғи бошқарган Улар Нитерой туристик шаҳрига етиб олиш учун Waze дастуридан фойдаланишган. Навигатор бу шаҳарнинг ўрнига шундай номга эга энг хароб ва хавфли туманлардан бирига йўлни кўрсатган. Аёл ва эркак бу ерга келганда қандайдир сабабларга кўра ўз автомобилларида ўққа тутилган. Нашрнинг маълумотларига кўра, автомобилга 20 та ўқ узилган. Аёлнинг эри қутулиб қолган, бироқ аёл олинган жароҳатлардан машинанинг ўзида жон берган.

"Бахтга қарши, ҳайдовчилар бундай манзилни танлаганларида хавфли туманларга боришнинг олдини олиш мураккаб. Ахир у ерда яшовчи одамлар ҳам ўз уйларига етиб олиш учун имкониятга эга бўлишлари керак", деб айтди Waze вакили.

Аввалроқ Google’га тегишли Исроилнинг Waze компанияси машҳур актёр Арнольд Шварценеггер билан шартнома тузганди. Унга кўра актёр хизматнинг навигацион эслатмаларига овоз беради.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар