Буркина-Фасода исёнчи генерал қотилликларда айбланмоқда

Жаҳон 07 Октябрь 2015 2402

Ўтган ойда Буркина-Фасодаги давлат тўнатарилиши амалга оширишга уринган генерал Жильбер Дьендере мамлакат хавфсизлигига таҳдид солиш ва одамларни ўлдириш жиноятларида айбланмоқда.

Шунингдек, унинг тарафдори бўлган, Буркина-Фасо ИИВ собиқ раҳбарига ҳам шундай айбловлар қўйилган.

Сиёсатчи ва генерал Жильбер Дьендерега ички тартибни издан чиқариш мақсадида "ташқи кучлар билан тил бириктириш" айби ҳам қўйилган.

Айни вақтда у қандай ташқи кучлар билан алоқада бўлганига аниқлик киритилмаган.

Жильбер Дьендере 1 октябрь куни ҳокимиятни қайтаришга розилик билдирганди.

Бироз олдинроқ, мамлакат бош вазири Яқуб Исоқ Зида таслим бўлган генералнинг ҳаёти сақлаб қолинишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Буркина-Фасода генерал Жильбер Дьендере бошчилигидаги ҳарбийлар 16 сентябрь куни давлат тўнтариши амалга оширишга уринишган ва вақтинчалик президент Мишель Кафандо ҳамда унинг ҳукуматини ҳибсга олганди.

Агар генерал ўз ҳаракатини давом эттириб, давлат тўнтарилишини амалга оширганида, бу 1960 йилдан бери еттинчи марта ҳукумат тўнтарилишига айланган бўларди. Айнан 1960 йилда Буркина-Фасо Франция мустамлакасидан озод бўлганди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53747 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69324 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36487 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20997 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61409 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1047 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 688 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 502 Жамият
Кўпроқ янгиликлар