Facebook’даги хато америкалик эркакка ўз муҳаббатини топишга ёрдам берди

Жамият 07 Октябрь 2015 2351

Facebook ижтимоий тармоғининг мобиль дастуридаги хато АҚШлик Шулер Бенсонга ўзининг иккинчи ярмини топишга ёрдам берди, деб ёзмоқда The Sun нашри.
2009 йилда эркак ўзининг Facebook’даги саҳифасига смартфондаги мобиль дастур орқали кирмоқчи бўлди. Бироқ номаълум хато туфайли у Селеста Зендлер исмли номаълум қизнинг исми билан дастурга кирди. Бенсон қизнинг кимлигини билмаган ва у билан умумий дўстларга ҳам эга бўлмаган.

Бўлаётган воқеадан таажжубланган Шулер қизнинг кимлигини сўраб ва нима учун унинг номидан тармоққа кириб қолганини айтган ҳолда қизга хабар қолдирди. Шулер ўзининг аккаунтини очганда қиздан уни дўстларга қўшиш ҳақидаги таклифни кўрди.

Икки ёш мулоқот чоғида уларда кўпгина умумий жиҳатлар борлигини аниқлашди. Улар яқиндан мулоқот қила бошлашди, 2013 йилнинг июнида эса биринчи марта учрашишди ва бир-бирларига кўнгил қўйишди. Маълум вақтдан кейин улар турмуш қуришга қарор қилишди.

Бенсоннинг айтишича, у "ўзининг иккинчи ярми, энг яхши дўсти, муҳаббатини ижтимоий тармоқдаги оддий хатолик туфайли топа олди".

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар