Фарғонадан пул олиб келаётган киракаш алдаб кетилди. Воқеа тафсилотлари “Ҳуқуқ” газетасида келтирилди.
Айтилишича, фарғоналик А. Ҳакимов исмли шахс Тошкентда яшовчи куёвига пул юбормоқчи бўлиб, бу пулларни бир киракашга бериб юборган. Йўл-йўлакай кира машинасида келаётган Жуманазар исмли шахс автомобилда катта миқдордаги пул борлигини аниқлаб, фириб ишлатди: машинадан тушиб, таниши Собирга қўнғироқ қилди ҳамда унга ҳайдовчининг рақамини берди.

Собир ҳайдовчига қўнғироқ қилиб, А. Ҳакимовнинг куёви бўлишини, телефони ўчиб қолганини айтиб, бошқа жойда учрашишга таклиф қилди ва пулларни осонликча олиб кетди.
Алданганини тушунга ҳайдовчи тегишли органларга мурожаат қилди. Қаллоблар тез орада қўлга олинди.