Франциялик футболчи ўзини узун соқоллари сабабли жиҳодчига ўхшатишгани учун жамоаси билан шартномани бекор қилди

Спорт 07 Октябрь 2015 3727

«Эвиан» жамоаси ҳимоячиси Гаэль Живе жамоани қандай сабабларга кўра тарк этгани ҳақида маълум қилди.

У жамоадагилар ўзини узун соқоллари учун жиҳодчига ўхшатишгани туфайли шарномасини бекор қилган.

"Паскаль Дюпра ва жамоа президенти менга бошқа йўл қолдиришмади. Жамоанинг асосий таркибида ўтказган илк ўйинимдан 3 кун ўтиб, улар мени офисга чақиришди ва куракда турмайдиган талаб қўйишди. Уларнинг бу талаби умуман футболга алоқадор эмасди.

Гап шундаки, менинг узун соқолим муаммо сабаби бўлди. Улар дарҳол соқолимни олиб ташлашни сўрашди. Лекин мен 33 ёшдаман ва бундай кўрсатмани бажаришни ўзимга эп кўрмайман.

Уларнинг наздида узун соқол ИШИД жиҳодчиси эканингни билдиради.

Лекин мен ҳатто мусулмон эмасман ва жиҳодчилик нималигини билмайман ҳам. Бу ақлга сиғмас иш бўлди.

Албатта, Паскаль Дюпра менинг жамоани тарк этишимни истмамаган, лекин у соқолимни олиб ташлашимни истаганди.

Унга бундай қилмаслигимни айтдим. Бу талабни бажариш ўта кулгили бўларди. Мен жамоа билан шартномани бекор қилишга қарор қилдим", дейди Живе.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар