Гватемала пойтахти яқинидаги Санта-Катарина-Пинула посёлкасида ёмғир туфайли ер ўпирилиши қурбонлари сони 175 нафарга етди, деб хабар бермоқда El Pereodico нашри.

Лой ва тошлардан иборат уюмларни тозалаш ишлари бўйича операция 6 кундан бери давом этмоқда, қутқарувчилар омон қолганларни топишга умид қилишмаяпти.

Бундан ташқари, ёмон об-ҳаво шароити туфайли яна кичикроқ ер ўпирилишлар содир бўлган ва бу ҳам қидирувларни мураккаблаштирган.

Аввалроқ 137 киши ҳалок бўлгани, 300 киши бедарак йўқолгани маълум қилинганди.

Вайроналар остида фожиа пайтида уйқуда бўлган маҳаллий аҳолининг 120 тагача уйи қолиб кетган.