Жанубий Африкада 3 ёшли бола ТВ-шоу саҳнасида ўз маҳоратини намойиш қилиб, машҳур бўлиб кетди. Йиғилганлар унинг саҳнадаги ҳаракатларидан ҳайратга тушиб, у қўйган мусиқа остида рақс тушишган.

The New Musical Express нашрида ёзилишича, танлов ҳакамлари DJ Arch Jr тахаллусига эга болакайнинг ноёб истеъдодини юқори баҳолашган. Ҳакамлардан бири DJ Fresh болакайнинг маҳоратини олтинга қиёслаган.

DJ Arch Jr ўз отаси билан жанубий африкаликларга хос Got Talent телефраншизаси услубини танлаган.

Унинг отаси болакай 1 ёшиданоқ диджейликка қизиқа бошлагани ҳақида айтиб берган.