Ўзбекистон терма жамоалари техник директори Деян Журжевич Жанубий Корея олимпия терма жамоасининг Австралияга қарши ўртоқлик учрашувларини томоша қилиш учун жўнаб кетди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг келаси йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатидаги рақиби — Жанубий Корея австралияликларга қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Дастлабки учрашув 9 октябрь куни бўлиб ўтса, жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин 12 октябрга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарда ўтказиладиган Осиё чемпионати финал босқичида "С" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда Жалилов шогирдларига Яман, Ироқ ҳамда Жанубий Корея терма жамолари рақиб бўлади.