«Реал» ва «ПСЖ» клубларининг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти Мадрид клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг келажаги борасида ўз тахминларини билдирди.

«У келаси мавсумда «ПСЖ»ўтадими, йўқми, билмайман.

Мен Роналдуни клубни ўзгартиради, деб ўйламайман. Менимча у фаолиятини ўзини барча севадиган «Реал»да якунлайди», – деди Анчелотти.

Аввалроқ Роналдуга парижликлар қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.