Британия бош вазири Дэвид Кэмерон “жуда катта” Евроиттифоқни “бошқариш ва аралашишларни жуда яхши кўриш”да айблади.

“Ишонасизми, менда ЕИ ва унинг тузилмаларига нисбатан романтик муҳаббат туйғуси йўқ, - деди у консерваторлар анжуманида сўзга чиқар экан. – Мен Британиянинг музокараларда ўз позициясида қолишини қатъий ҳимоя қиламан”.

Британия ҳукумати 2015 йилнинг май ойи охирида мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича қонун лойиҳасини парламентга тақдим этган эди. Ушбу масаладаги референдум 2017 йилнинг 31 декабрь кунидан кечикмаган муддатда бўлиб ўтиши белгиланган.