Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 6 октябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Туркманистон президенти миллий хавфсизлик ва мудофаа вазирларини ўзгартирди>>

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов 5 октябрда мамлакатнинг куч блокидаги ходимлар орасида ўзгартиришлар амалга оширди ҳамда миллий хавфсизлик ва мудофаа вазирларини ўзгартирди, деб хабар бермоқда Туркманистон телевидениеси.

Туркия Россия авиацияси томонидан ҳаво ҳудуди яна бир бор бузилганини айтмоқда>>

Туркия ТИВда Россия авиацияси нафақат 3 октябрда, балки 4 октябрда ҳам Туркия ҳаво ҳудудини бузганлиги айтилмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Қатарда бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланмоқда>>

Бугун, 6 октябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади. Ўз тарихида 18-маротаба ташкил этилаётган дунё биринчилигида 260 нафар боксчи 10та вазн тоифасида баҳсларга киришади. Турнирда олимпиада учун 23та йўлланма ўйналади.

ОАВ: Пентагон Сурия масаласида Россия билан уч йўналишда ҳамкорлик қилиши мумкин>>

Пентагон Россия билан Сурия масаласидаги ҳамкорликнинг уч вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.

Google Ўзбекистонда!>>

2015 йилининг 5 октябрь куни Тошкентда АҚШнинг Google корпорацияси ишлаб чиқарган янги Android One смартфонининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирнинг фахрий меҳмонлари янги смартфоннинг ўзига хосликлари, унинг махсус имкониятлари ва устунликлари ҳақида гапириб беришди.

Тошкентдаги люкс меҳмонхона қурилиши пенсия жамғармаси ҳисобига давом эттирилади>>

Ўзбекистон ҳукумати пойтахтдаги беш юлдузли Hyatt Regency меҳмонхонаси қурилишини Жамғариб борилувчи пенсия тизими маблағлари ҳисобига ниҳоясига етказиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда Sputnik агентлиги мухбири.

Қозоғистонда МДҲ давлатлари раҳбарларининг кенгаши тўпланади>>

16 октябрь куни Қозоғистоннинг Бўрабай қишлоғида МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар қилинмоқда.

Назарбоев ва Порошенко Остонада Минск келишувлари ижросини муҳокама қилишади>>

Қозоғистон ва Украина президентлари Нурсултон Назарбоев ва Пётр Порошенко Остонада учрашуви ўтказиб, Минск келишувлари ижроси бўйича музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Назарбоевнинг матбуот хизмати хабар берди.

Европа матбуоти Россиянинг Суриядаги операцияси ҳақида>>

Европа матбуотида Россиянинг Сурияда бошлаган ҳарбий ҳаракатлари қизғин муҳокама қилинмоқда. Айрим журналистларнинг таъкидлашича, европалик сиёсатчилар бундай кутилмаган ишдан саросимага тушиб қолишган. 

Афғонистон президенти саройидан икки одамга тегишли суяклар топилди>>

Таъмир ишлари олиб борилаётган Афғонистон президенти саройидан икки кишига тегишли бўлган суяклар топилди, дея хабар бермоқда Associated Press.

Манба: Россия авиациясининг "ИШИД" штабига берган зарбасида 40 нафар террорчи йўқ қилинди>>

Сурия ҳарбий манбаси Пальмира ҳудудида Россия авиацияси томонидан "ИШИД" штаби йўқ қилинганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Ўзбекистонлик муфтий дунёдаги энг нуфузли мусулмонлар қаторида эътироф этилди>>

Ўзбекистон бош муфтийси Усмонхон Алимов Иорданиянинг Амман шаҳридаги Қироллик стратегик ислом тадқиқотлар маркази томонидан тузилган дунёнинг энг нуфузли мусулмон кишилари рўйхатида қайд этилди.

Эрдўған: Россия Туркия қиёфасида дўстини йўқотиши мумкин>>

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Суриядаги вазият туфайли Россия билан муносабатлар дўстлик доирасидан чиқиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.