KUN.UZ дайжести: 6 октябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Жаҳон 07 Октябрь 2015 5141

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 6 октябрь куни рўй берган энг мухим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Германияда сайёҳлар учун 365 метрлик осма канат кўприк очилди>>

Германияда Зосберг муниципалитети (Рейнланд-Пфальц ери) яқинида мамлакатдаги энг узун осма канат кўприк очилди. T Online нашрининг маълум қилишича, унинг узунлиги 365 метрни ташкил қилади.

Чикаго ўзбекларида Ҳожи Бобо Қор Бобонинг ўрнини босмоқда>>

АҚШнинг Чикаго шаҳрида истиқомат қилувчи ўзбек диаспорасида ўзига хос анъана шаклланиб қолди. Айтилишича, у мусулмон анъаналари билан бир қаторда ўзбек ўзлигини сақлаб қолишга ҳам маълум ёрдам беради.

БААда такси ҳайдовчиси йўловчининг пул ва қимматбаҳо буюмларини қайтариб берди>>

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри полицияси йигирма олти ёшли покистонлик такси ҳайдовчиси Умар Ажмалнинг олийжаноблиги учун мақтов ёрлиғи топширди. 

Дубай камбағалликка қарши курашга 1 млрд дирҳам ажратади>>

Дубайда камбағалликка қарши курашиш фонди иш бошлади. Фонд маблағи 1 млрд дирҳам ($ 272 млн.га яқин)ни ташкил этади. Ташкилотнинг асосий мақсади— ишсизликка қарши курашиш ва минтақаларда таълим даражасини ошириш.

Спилберг совет разведкачиси ҳақида фильм суратга олди>>

53-Нью-Йорк фестивалида Стивен Спилбергнинг “Айғоқчи кўприги” номли янги фильми тақдимоти бўлиб ўтди. ТАСС мухбирининг маълум қилишича, фильм қизғин олқишлар билан қарши олинган.

5 октябрь куни Instagram ўзининг беш йиллигини нишонлади>>

Instagram иловаси бундан беш йил муқаддам, 2010 йилнинг 5 октябрь куни app store`да ўз дебютини нишонлаган эди. 
Ушбу иловани илк маротаба АҚШнинг Сан-Франциско шаҳридаги Кевин Систрем ва Майк Кригер ишга туширган эди.

ВИДЕО: "Қорабоғ" футболчиси ноҳақ белгиланган пенальти зарбасини қасддан хато тепди>>

Ушбу воқеа Озарбайжон чемпионатининг 7-тури доирасида Бокунинг "Интер" ва Қорабоғнинг "Қорабоғ" жамоалари ўртасида кечган учрашув вақтида юз берган. Ўйинда меҳмонлар аъзоси Эльвин Мамедов ҳакам томонидан ноҳақ равишда белгиланган пенальти зарбасини голга айлантирмасликка қарор қилган ва тўпни атайлаб дарвоза тўсини устидан ошириб тепган.

Emirates авиакомпаниясининг Женнифер Энистон иштирокидаги рекламаси ролиги 1 кунда 1,1 млн марта кўрилди>>

Emirates Airline авиакомпаниясининг Голливуд актрисаси Женнифер Энистон иштирокида олинган реклама ролиги намойиш этилди. Ушбу реклама ифодаланган видео авиакомпаниянинг фейсбукдаги саҳифасига жойлаштирилгач, 1 кун ичида 1,1 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган.

Toyota яна бир бор дунёнинг энг қиммат автомобиль бренди деб топилди>>

Япониянинг Toyota автомобиль маркаси кетма-кет 12- маротаба дунёнинг энг қиммат автомобиль бренди деб топилди. Умумий рўйхатда эса япон автомобиль ишлаб чиқарувчиси олтинчи ўринни банд қилди. Interbrand баҳосига кўра, мазкур марка қиймати 49,048 миллиард долларга тенг.

ВИДЕО: ХКС экипажи ортибада қандай вақтичоғлик қилинишини намойиш этди>>

Роскосмоснинг Youtube`даги расмий каналида космонавтлар зиммасидаги вазифаларни бажаришдан озод пайтларда қандай вақтичоғлик қилиши тасвирланган видеороликни эълон қилди.

Nissan Токио моторшоусида “ғилдираклар устидаги гажет”ни намойиш этади>>

Nissan компанияси Токиода бўлиб ўтадиган моторшоуга ғилдираклар устидаги мобиль гажет деб номлаган Teatro for Dayz концептуал кей-карини олиб боради. Мазкур автомобиль прототипи асосан ўтган асрнинг 90- йиллари охири, 2000 йиллар аввалида дунёга келган “Z авлоди” деб номланувчи янги давр вакиллари учун мўлжалланган.

Актау шаҳрида эгизак опа-сингил эгизак ака-ука билан турмуш қурди>>

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида истиқомат қилувчи Торебек ва Жолдасбек Толепбергеновлар Асил ва Айим исмли эгизак қизларга уйланишди.

Дунёнинг энг нуфузли 50 нафар кишиси рейтинги эълон қилинди>>

Bloomberg нашриёти ҳар йили чоп этадиган ишбилармон дунё вакиллари орасида нуфузга эга инсонлар Most Influential рейтингини эълон қилди. Шуни қайд этиш жоизки, бу йилги рўйхатдан россиялик фамилиялар ўрин эгалламади. Бундан ташқари, жадвални Alibaba асосчиси Жек Ма ва украиналик миллиардер Ринат Ахметовлар ҳам тарк этди.

Африкалик шаҳзода қирғизистонлик қизга уйланди (фото)>>

Футбол бўйича Қирғизистон терма жамоаси ҳимоячиси Даниел Тего қирғизистонлик қизга уйланади. Футболчининг бўлғуси турмуш ўртоғи давлат регистрация хизматида меҳнат қилувчи Эльнура Орозбаева бўлди, дея ёзмоқда Zanoza.

Рамзан Қодиров Москвадаги жомеъ масжидига Муҳаммад (с.а.в)нинг соч толасини келтирди>>

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Москва жомеъ масжидига Муҳаммад (с.а.в)нинг шиша капсулага солинган соч толасини совға тариқасида тақдим этди. Россия бош муфтийсига ушуб совғани топшириш маросими Чеченистон Республикаси пойтахти Грознийда жойлашган “Чеченистон қалби” масжидида бўлиб ўтди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 6120 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 7088 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21961 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50472 Жамият
КХДРдан Сурияга юклар етказиб берилишига бўлган уриниш фош этилди
08:55 2 Жаҳон
Фоторепортаж: АҚШда Қуёш қандай тутилди?
08:47 390 Жаҳон
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 207 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 578 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 908 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 574 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар