Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 7 октябрь куни рўй берган энг мухим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Лионель Мессининг отаси қамоққа олиниши мумкин>>

Испания прокуратураси “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг зиммасидан солиқ тўлашдан бўйин товлаш айбини соқит қилди.

Грозний мэрлиги тўйларда ичиш ва ўқ отишни тақиқлади>>

Грозний мэрлиги чечен урф одатлари ва анъаналарига мувофиқ тўй маросимларини ўтказиш бўйича янги бўйруқ чиқарди. Ҳужжат Грозний мэрлиги маданият департаментида эълон қилинди.

Вин Дизель “Форсаж 8”нинг режиссёри бўлади>>

Маълум бўлишича, Universal киностудияси “Форсаж” фильмининг финал қисми учун режиссёр танлади. Аввалроқ Вин Дизель ижтимоий тармоқлардаги саҳифасидан бирида, унинг ўзи бу ишга қўл уриши мумкинлигини шаъма қилиб ўтганди.

Холид Эргенч Каннда "Муҳташам юз йил"нинг давомини тақдим қилади>>

Кўпчилик томошабинлар орасида оммалашиб кетган, турк султони Сулаймон фарзандларининг аянчли тақдири ҳақидаги "Муҳташам юз йил" турк сериалининг мухлислари ҳали кўз ёшларини артиб улгурмасидан Туркияда сериалнинг давоми – "Муҳташам юз йил. Кёсем" сериалини суратга олиш ишлари бошланди.

Samsung даромади учинчи чоракда қарийб 80 фоизга ортди>>

2015 йилнинг учинчи чорагида Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси операцион даромади 2014 йилнинг худди шу даврига нисбатан 79,8 фоизга ошди, дея хабар бермоқда Reuters.

Россиянинг БААдаги элчихонаси Twitter’и Суриядаги ихтилоф ҳақида ҳазиллашди>>

Россиянинг БААдаги элчихонаси расмий Twitter’и орқали Суриядаги уруш ҳақида ҳазиллашганликда айбланмоқда. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.
Элчихона машҳур расмни твит қилди.

Австралияда бир ёшли боланинг ЙТҲ натижасида танасидан қарийб узилган боши қайта тикилди>>

Австралиялик Жейсон Тейлор исмли болакай тарихини ҳақиқий мўъжиза деб ҳисоблаш мумкин. Онаси ва опаси билан жиддий йўл-транспорт ҳодисасига дуч келган болакайнинг боши деярли узилиб кетган эди. Брисбендаги шифохонада болакай устида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, унинг ҳаёти сақлаб қолинди.

ЖАРдаги мусиқий шоуда 3 ёшли диджей ўз таланти билан йиғилганларни ҳайратга солди>>

Жанубий Африкада 3 ёшли бола ТВ-шоу саҳнасида ўз маҳоратини намойиш қилиб, машҳур бўлиб кетди. Йиғилганлар унинг саҳнадаги ҳаракатларидан ҳайратга тушиб, у қўйган мусиқа остида рақс тушишган.

Мусулмон туристлар сони 150 млн кишига етади, “ҳалол” меҳмонхоналарга эҳтиёж ортмоқда>>

2020 йилга келиб мусулмон туристлар сони 150 млн кишига етиши кутилмоқда. 2014 йилда бу кўрсаткич 108 млн кишига тенг бўлган эди. Дубай савдо-саноат палатаси ҳисоботининг ҳисоботида таъкидланишича, туризм бозорида мусулмон давлатларининг улуши 11 фоизга етади, умумий пул айланмаси эса 200 млрд долларни ташкил қилади.

Хитойдаги шиша кўприк сайёҳлардан бирининг айби билан дарз кетгани айтилмоқда>>

Яқиндагина Хитойнинг Хэнань провинциясидаги Юнгтайшань тоғ тизмасида очилган шиша кўприк сайёҳлардан бирининг қўлидаги ҳароратни барқарор ушлаб турувчи идиш (термос) қўлидан тушиб кетиши натижасида дарз кетган. Натижада ваҳимага тушган сайёҳларни эвакуация қилишга тўғри келган, деб ёзади Хитой матбуоти.

Манба: Россияда 800 км/с тезликда парвоз қиладиган учувчисиз разведка самолёти яратилмоқда>>

Россияда соатига 800 километр тезликда ҳаракатланувчи учувчисиз разведка самолёти ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда ТАССга Россия мудофаа-саноат комплексидаги ахборот манбаси маълум қилди.

Химия бўйича Нобель мукофоти ДНК репарацияси бўйича изланишлар қилган олимларга берилди>>

Химия бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти бирданига 3 нафар олимга берилди. Булар швециялик Томас Линдал, америкалик Пол Модрич ва туркиялик Азиз Санкар бўлди.

Эрдўғаннинг Брюсселга ташрифи чоғида Бельгия ва Туркия агентлари урушиб қолишди>>

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Брюсселга ташрифи чоғида икки давлат махсус хизматлари ходимлари ўртасида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда RTBF телеканали хабар берди.

Немис телеканали Ангела Меркелни ҳижобда тасвирлади>>

Германиянинг ARD телеканалида эфирга узатилувчи «Берлиндан репортаж» (Bericht aus Berlin) кўрсатувида канцлер Ангела Меркелнинг ҳижоб кийган ҳолдаги коллаж сурати намойиш этилди. Расм фонида Берлиндаги миноралар жой олган, деб ёзади The Guardian нашри.

Lexus картондан тайёрланган автомобилини намойиш қилди>>

Lexus компанияси Lexus IS автомобилининг картон қоғозидан тайёрланган нусхасини ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда Techradar портали.
Машина ҳаракатланиши учун каркаси темир ва алюминийдан тайёрланган электр мотор ўрнатилди. Ғилдирак, корпус ва салонни тайёрлаш учун қалинлиги 10 миллиметр бўлган 1700та картон қоғози ишлатилди.

2018 йилги Жаҳон чемпионатида ҳайдовчисиз “КамАЗ”лар хизмат кўрсатади>>

2018 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларида Қозонда ҳайдовчисиз “КамАЗ”лар хизмат кўрсатади. Бу технологияни Cognitive Technologies компанияси ишлаб чиқмоқда.

Дунёдаги энг таҳликали тоғлардан бирида туристлар учун экспедиция ташкил қилинади>>

Покистон ва Хитой чегарасида жойлашган Чогори тоғида туристлар учун экспедицион дастурлар ишлаб чиқилади. Бу ҳақда The Daily Mail нашри ёзмоқда. Сайёҳлар учун таклифлар шу йилнинг охирида тайёр бўлади.

Россияда полиция 9 ёшли ҳайдовчи ва 12 ёшли йўловчини қўлга олди>>

Россиянинг Челябинск вилоятида полициячилар тўхтатган автомобилнинг ҳайдовчиси 9 ёшли болакай бўлиб чиқди. Салонда эса 12 ёшли қиз ўтирарди. Бу ҳақда Ura.ru ресурси хабар бермоқда.

ОАВ оилаларнинг ажрашишига нима сабаб бўлишини айтди>>

Оилалар нега ажрашиб кетиши, негаки эркак ва аёл тил топиша олмай қолаётганига нима сабаб бўлаётгани айтилди. “Оила даврасида” газетасида ёзилишича, бу турли феъл-атвордаги одамларнинг оила қуриши натижасида оилавий муносабатлар кутилган сценарийдан бормаётганидир.

Microsoft'дан янги Lumia смартфонлари, Surface Pro 4 планшети ва Surface Book ноутбуки>>

6 октябрда Нью-Йоркда Microsoft компаниясининг янги маҳсулотлари тақдимоти бўлиб ўтди. Компания Windows 10 да ишловчи Lumia 950 ва 950 XL смартфонлари, Surface Pro 4 палншети ва барча учун кутилмаган бўлган Surface Book ноутбукини тақдим этди.