6 октябрь куни Маданият ва спорт ишлари вазирлигида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар билан учрашув ташкил қилинди. Бу ҳақда Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур учрашув Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида маданият ва спорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари учун ижобий туртки бўлиши мумкинлигини таъкидланди.

Вазир Баҳодир Аҳмедов келгусида маданият ва спорт соҳасида ҳамкорлик бўйича Ҳиндистон томонидан тақдим қилинадиган таклифлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши ва уларни амалга ошириш масаласида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўз ваколати доирасида ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Шу куни Баҳодир Аҳмедов Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасида маданият ва спорт соҳасида ҳамкорлик ҳолатига атрофлича тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, вазир Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Найтхарт Хёфер Виссинг билан ҳам учрашди.

Элчи ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш икки давлат учун ҳам ўзаро манфаатли эканлигини билдириб, ўз фаолияти давомида бу масалага алоҳида эътибор қаратишини билдирди.