“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси вакиллари 2015 йил мобайнида республика бўйича 1 887 767 оилани ўрганди. Бу ҳақда “Оила даврасида” газетаси ёзмоқда.

Маълум қилинишича, маҳалла посбонлари мазкур оилаларни ўрганиб, улар одам савдоси муаммоларига дуч келган-келмаганликларини аниқлаштириб чиқдилар.

Маълум бўлишича, ушбу оилаларнинг 726.2 мингдан зиёд аъзолари хорижга ёки республиканинг бошқа ҳудудларига кетган. Шулардан 668 297 нафар киши ишлаш учун кетган экан.

Ўрганиш даври мобайнида 297 188 нафар фуқаро доимий яшаш манзилига қайтиб келган.

2015 йилда 8 минг маҳаллада одам савдоси бўйича тадбирлар ўтказилди
2015 йилда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида одам савдосига қарши кураш доирасида тушунтириш ишлари олиб борилган ва тадбирлар ўтказилган. Бу ҳақда “Оила даврасида” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, ҳисобот даврида 8 163 маҳаллада, 7 960 таълим муассасаси, жумладан, 1 920 коллеж ва 1 430 академик лицейда тегишли мавзуларда қарийб 28 минг тарғибот тардбирлари ўтказилган.

Тадбирларга 860 минг нафар аҳоли, хусусан, 570 минг нафар ёшлар жалб қилинган.
Маҳалла фаоллари кўмагида касб-ҳунар коллежларида 9 830 иш берувчи корхона ва ташкилот вакиллари, 23 620 ота-она иштирокида учрашувлар ташкил этилди. Натижада жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 63 490 битирувчи иш билан таъминланди.