Мальдив ҳукумати мамлакат президенти Абдулла Яминнинг катерида юз берган портлашни, давлат раҳбарини ўлдиришга бўлган уриниш сифатида баҳолади.

Мальдивдаги вазирлардан бирининг маълумот беришича, ушбу суиқасд иши бўйича 2 нафар офицер қўлга олинган.

Бундан олдинроқ, президентнинг тезюрар катерида портлаш юз бергани, лекин бу ҳодисадан кейин президент жароҳатланмагани ҳақида хабар берилганди.

Ўшанда Абдулла Ямин Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этиб, юртига қайтаётганди.