Манба: Россияда 800 км/с тезликда парвоз қиладиган учувчисиз разведка самолёти яратилмоқда

Жаҳон 07 Октябрь 2015 3960

Россияда соатига 800 километр тезликда ҳаракатланувчи учувчисиз разведка самолёти ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда ТАССга Россия мудофаа-саноат комплексидаги ахборот манбаси маълум қилди.

“Ҳозирда биз соатида 800 километргача тезликда ҳаракатлана оладиган учувчисиз разведка самолётини яратиш устида иш олиб бораяпмиз”, - деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, жанг майдонидаги бошқа аппаратлардан фарқли равишда, мазкур учувчисиз самолётни ўқотар қуроллар ва ўрта калибрли аслаҳалар билан уриб тушириш қийин.

“Барча мавжуд учувчисиз самолётлар паст тезликда ҳаракатлангани сабабли уларни ҳаттоки ўқотар қуроллар билан ҳам уриб тушириш мумкин, мазкур аппарат эса биринчи навбатда тезлиги сабабли бу каби қуроллар нишонига айланмайди”, - дея ойдинлик киритди манба.

Ушбу самолёт катапульта орқали учирилиб, ерга қўниши олдиндан белгиланган дастур асосида амалга оширилади.
Агентлик суҳбатдошининг қайд этишича, ишланма “тайёргарликнинг юқори босқичига келган”.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар