Каталониянинг «Барселона» клуби Қатарнинг Qatar Airways авиакомпанияси билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар Қатар томони билан янги шартномани 2020 йилга қадар тузишади ва бунинг эвазига жами 290 миллион евро маблағ ишлаб топади.

Маълумот учун, Qatar Airways, 2013 йилдан бошлаб «Барселона»нинг титул ҳомийси саналади ва бунинг эвазига йилига 65 миллион еврони каталонияликлар ҳисобига ўтказиб беради. Шунингдек шартнома бандида 30 миллион евро миқдорида бонус ҳам кўрсатиб ўтилган.

Янги келишув ҳақида жорий йилнинг октябрь ойи сўнггида маълум қилиниши кутилмоқда. Шартнома 2016 йилдан бошлаб кучга киради.