Microsoft ўзининг илк Surface Book ноутбугини намойиш қилди

Технология 07 Октябрь 2015 1276

Технологик янги ишланмалар презентацияси жараёнида Microsoft компанияси ўзининг илк ноутбуги — Surface Book`ни намойиш қилди.

Ишлаб чиқарувчиларнинг ишонч билдиришича, янги ноутбук Apple`нинг MacBook Pro`сига қараганда икки баробар тезроқ ишлайди. Surface Book ҳажми 3000x2000 пиксел, зичлиги 267 ppi бўлган 13,5 дюмли (1 дюм – 2,54 см) сенсорли экран билан таъминланган. Дисплейга Corning Gorilla Glass 4 ҳимоя ойнаси ҳам ўрнатилган. Ёзиш учун эса Surface Pen стилуси (метал ёки пластик ручка)дан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, ноутбук янгиланган Intel процессорлари ва NVIDIA GeForce видеокартаси билан таъминланган.

Компания янги маҳсулотини ноутбук дея намойиш этганига қарамасдан, ундан планшет ўрнида фойдаланса ҳам бўлади: унинг клавиатуралари алоҳида олинади. Ишлаб чиқарувчилар ноутбуклар 12 соатгача қувват қилинмасдан ишлаши мумкинлигини айтишди.

Ноутбукларга олдиндан буюртма бериш 7 октябрдан бошланиб, унинг бошлағич баҳоси 1499 долларни ташкил этади.

Microsoft презентация жараёнида Lumia 950 смартфонининг янгиланган намунаси — Lumia 950 XL`ни ҳам намойиш этди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30010 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42337 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158753 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45007 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 8 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 710 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 388 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 1787 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 155 Спорт
Кўпроқ янгиликлар