2020 йилга келиб мусулмон туристлар сони 150 млн кишига етиши кутилмоқда. 2014 йилда бу кўрсаткич 108 млн кишига тенг бўлган эди. Дубай савдо-саноат палатаси ҳисоботининг ҳисоботида таъкидланишича, туризм бозорида мусулмон давлатларининг улуши 11 фоизга етади, умумий пул айланмаси эса 200 млрд долларни ташкил қилади.

Мусулмон давлатларидан ташриф буюрган сайёҳларга хизмат кўрсатадиган махсус меҳмонхоналар ҳамда бошқа сервислар мана шундай башоратларга асосланган ҳолда ўз инфраструктураларини такомиллаштириш билан шуғулланиб келмоқда. Бу борадаги айниқса ўзига хос “ҳалол” меҳмонхоналарнинг келажаги катта бўлиши айтилмоқда.

“Бутун дунё бўйлаб ҳалол меҳмонхоналар ташкил топмоқда. Улар мусулмон туризм бозорининг салоҳиятини кўрмоқда”, - деб таъкидлади Индонезиянинг Sofyan меҳмонхоналари тармоғи раиси Риянто Суфён Дубайда шу сешанба бўлиб ўтган Глобал ислом иқтисодиёти саммитидаги чиқишида.