Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Отабой Сулоласи Отабек” фермер хўжалигининг 2015 йилги давлат харидига пахта хом ашёсини топшириш бўйича шартномавий мажбуриятини биринчилардан бўлиб бажарди.

"Фермер хўжалиги аъзолари мамлакат қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиб келмоқда", деб ёзади бу ҳақда хабар берган мухбир.

“Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинган 2015 йилда пахта хом ашёси бўйича 30 гектар майдондан давлат эҳтиёжига топшириш учун 120 тоннага S-8286 навли ғўза навини контрактация шартномаси тузилган эди. Жамоамиз ғўзани парвариш қилишда фермер хўжалигимиз ишчилари пахта йиғим-теримини ҳам уюшқоқлик билан ташкил этиб, 12 кунда қабул пунктига сифатли ва юқори навли 121 тонна пахта хом ашёсини топширди", – дейди фермер хўжалиги раҳбари Маъмурахон Турғунова.

Бу билан йиллик шартнома режаси 101 фоизга бажарилган.

"Ушбу натижаларга эришишимизда биринчи навбатда ишчи- ларнинг моддий манфаатдорлиги ва ижтимоий ҳимояси яхшиланганлиги ўз самарасини берди. Сувчиларимиздан Cаидазимов Олимжон, Каримов Қодиржон, механизаторларимиздан Икрамов Адҳамжон ғўза парваришини ташкил этишда агротехника қоидалари асосида катта ҳисса қўшиб, мўл ҳосилга замин яратдилар. Пахтакорларимиз Азизова Раиса, Юсупова Раъно, Режаббаева Сайёра, Валиева Сожида, Дадабаев Улуғбек ўзларининг самарали меҳнатлари билан хирмонимизга барака киритдилар.

Юртбошимизнинг биз фермерларга яратиб бераётган қулай шароитлари ва кўрсатаётган чексиз ғамхўрликларига жавобан бундан кейин ҳам фидокорона мехнат қилаверамиз", дейди фермер.