Фуқаро Қ. Қодирова ёзган аризага мувофиқ Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги Қизилтепа МФЙнинг охирги 4 ой мобайнидаги фаолият юзасидан вилоят молия бошқармаси томонидан текширишлар ўтказилди. Унду маҳалла мансабдорлари кам таъминланган оилаларга ажратилган ёрдам пулларини ўзлаштириб келгани аниқланди.

Жумладан, МФЙ мутасаддилари томонидан нафақа тайинлашда оилаларнинг даромади тўлиқ ўрганилмай, расмий далолатномаларга сохта маълумотлар киритилиб, 2-14 ёшдаги болалари бўлган ишсиз оналарга тайинланиши кўзда тутилган нафақа пулларидан 22 фуқарога 7 231 900 сўм нафақа пуллари ўзлаштирилган.
“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, Навбаҳор туман судининг ҳукмига мувофиқ маҳалла раиси Ш. Камолов жиноий жавобгарликка тортилди.