Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 2015 йилнинг 3-4 ноябрь кунлари Буюк Британияга расмий ташриф уюштиради. Бу ҳақда Қозоғистоннинг ушбу мамлакатдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, Британиянинг Марказий Осиё бўйича вазири Тобиас Эллвуд 8-9 октябрь кунлари Остонада бўлади. Бу Эллвуднинг Қозоғистонга биринчи ташрифи бўлади.

Сафар чоғида Назарбоевнинг жавоб ташрифининг ташкилий томонлари батафсил муҳокама қилинади.