Германиянинг ARD телеканалида эфирга узатилувчи «Берлиндан репортаж» (Bericht aus Berlin) кўрсатувида канцлер Ангела Меркелнинг ҳижоб кийган ҳолдаги коллаж сурати намойиш этилди. Расм фонида Берлиндаги миноралар жой олган, деб ёзади The Guardian нашри.

ARD телеканали раҳбарияти мазкур суратда исломофобия таъсири йўқлигини таъкидлаб сурат минглаб қочоқларга кўрсатилаётган ёрдамни акс эттириш учун тасвирланганини таъкидламоқда.

«Бу суратда бизнинг жамиятимиз қадри кўрсатиб берилган. Унда ғарб жамиятининг эришган ютуқлари акс этади – сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги ва тенг ҳуқуқлилик. Бу эркинликлар мазкур коллажда ўз аксини топган», дейилади телеканалнинг Фейсбукдаги саҳифасида ёзиб қолдирилган баёнотда.

Маълумот учун 2015 йилнинг ўзида Германияга 1,5 млн.дан ошиқ Африка ва Яқин Шарқ минтақаларидан қочқинлар кириб келган.