Москваликлар орасида талабгирлиги бўйича янги автомобиллар маркалари ўнталигидан бирорта ҳам Россия автомобиль брендлари ўрин олмади, деб хабар бермоқда "Автостат" таҳлилий агентлиги.

Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, Москва аҳолиси орасида янги енгил автомобиллардан энг талабгири Hyundai Solaris ҳисобланади: 2015 йилнинг 8 ойи давомида Москвада бу автомобилдан 9,1 минг дона сотилган. Бу борада 2-ўринни 5,88 минг дона сотилган Kia Rio автомобили эгаллади.

Етакчи бешталикка, шунингдек, Skoda Octavia (4,33 минг), Volkswagen Polo (3,9 минг) ва Toyota Camry (3,04 минг) кирди. Кейинги ўринларни Nissan X-Trail, Kia Ceed, Skoda Rapid, Toyota RAV4 ва Renault Duster автомобиллари эгаллади.

Агентликнинг таъкидлашича, москваликларнинг янги ва тутилган автомобиллар бозорларидаги афзал кўришликлари фарқланмоқда. Тутилган автомобиллар орасида 8 ой ичида 7,45 минг дона сотилган Ford Focus машинаси эгалламоқда. 2- ва 3-ўринларни 3,61 минг дона сотилган Opel Astra ва 3,19 минг дона сотилган Volkswagen Passat эгалламоқда.

4-ўринни Skoda Octavia (3,14 мингта), 5-ўринни Mercedes-Benz E-класс (3,11 мингта) эгаллаган. Москваликлар орасида талабгир тутилган машиналар етакчи ўнталигидан шунингдек, 5-сериядаги BMW, Daewoo Nexia, ВАЗ-2107, Mitsubishi Lancer ва Toyota Camry ҳам ўрин олган.