Донбасс осмонида ҳалокатга учраган Малайзиянинг Boeing самолётининг қурбонлари танасида “Бук” ракета комплексининг парчалари топилди, деб хабар беради Нидерландиянинг NOS портали.

“Ҳалок бўлганларнинг таналаридаги парчалар “Бук” қисмларига мос келди. Бу намуналар қиёсий тадқиқ учун экспертларга берилди”, - деди Украина хавфсизлик хизмати бош терговчиси Василий Вовк.

Халқаро текшириш гуруҳи Вовкнинг сўзларини “эҳтиётсизлик” деб баҳолашди, шунингдек, бу борада бир нечта тахмин борлигини баён этишди.
Ишлар шу йилнинг охиригача якунланиши айтилмоқда.