Оқ Уйнинг расмий вакили Жош Эрнест Суриядаги ихтилоф АҚШ ва Россия ўртасидаги қарама-қаршиликка айланмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Президент Барак Обама Суриядаги вазият АҚШ ва Россия ўртасидаги “прокси-уруш”га айланмаслигини аниқ тушунтирди”, - деди у журналистлар билан мулоқот чоғида.
Бундан ташқари, Эрнест Россия Суриядаги операция билан ўзини хатарга қўяётганлигини маълум қилди, негаки ушбу мамлакатдаги каттакон мусулмон жамоаси ҳарбий ҳаракатлардан норози бўлиши мумкин.