«Ўзбекэнерго» 2016 йилдан фойдаланилган электр энергиясини ҳисобловчи янги электрон ускуналар ўрнатади

Ўзбекистон 07 Октябрь 2015 5003

Миллий матбуот марказида «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ҳисобидан фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб интизомини мустаҳкамлашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда УзА хабар берган.

Матбуот анжуманида «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти, фойдаланилган энергияни ҳисобга олиш электрон ускуналари ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Замонавий ахборот технологияларини энергетика соҳасига интеграциялаштириш электр энергияси ишлаб чиқарувчилар ва ундан фойдаланувчилар учун янги имкониятлар яратади ҳамда энергетика тармоғини модернизация қилиш ва янада ривожлантиришга хизмат қилади. Президентимизнинг 2012 йил 21 мартдаги «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишларни изчил такомиллаштиришда муҳим омил бўлмоқда.

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти “Ўзэлектртармоқ” унитар корхонасининг “Энерго АБТ созлаш” функционал филиали директори Ф.Шамшиевнинг сўзларига кўра, айни пайтда жамият томонидан энергетика соҳасини янада ахборотлаштириш ва компьютерлаштиришга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқилаётган ва соҳада фойдаланилаётган дастурий комплекслар ва ахборот тизимлари илгари қўлда бажарилган кўплаб операцияларни автоматлаштириш, электр энергияси етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мурожаатларни қабул қилиш жараёнини соддалаштириш имконини бермоқда. Бундан ташқари, истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини тўлаш интизомини таъминлаш борасида ҳам салмоқли натижаларга эришилди.

Масалан, аввал аксарият маиший истеъмолчилар фойдаланган электр энергияси ҳақини икки-уч ойда бир марта тўлаган бўлса, энди электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган тизим жорий этилгани ва янги электрон ҳисобга олиш ускуналари ўрнатилаётгани туфайли энергия ҳақи олдиндан тўланмоқда. Айни пайтда Тошкент шаҳрида худди шундай қарийб икки юз минг электрон ҳисоблагич ускунаси ўрнатилган. Бунинг натижасида электр энергияси учун қарздорлик икки баробар камайди. “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти эса шаҳар электр тармоқларини модернизация қилиш имконига эга бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августда қабул қилинган “Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти ҳамда “Фидо-Бизнес” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Электрни ҳисобга олиш” дастурий комплексига электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган тизимнинг интеграциялаштирилиши бу борада навбатдаги босқич бўлди. Ушбу комплекс жорий этилгач, “Ўзбекэнерго” мижозлари янги хизматлардан фойдаланиш имконига эга бўлди. Хусусан, энергия ҳақини онлайн режимида тўлаш, пул тушишини кузатиш, бевосита компанияга электрон сўровлар ва таъмирлаш ишларини ўтказиш учун ариза жўнатиш имконияти яратилди.

Мазкур дастурий комплексда электр энергияси истеъмолини аниқ ва ошкора ҳисобга олишни таъминлаш, энергия сарфи ҳақида ишончли ахборот тўплаш жараёни самарадорлигини ошириш кўзда тутилган. Дастурий комплекс етказиб берилаётган электр энергияси учун маблағларни ўз вақтида тўплаш механизми самарадорлигини ошириш, ҳисоб-китоб ва тўловлар жараёнига инсон фаолияти таъсирини камайтириш, тезкор ахборот тақдим этиш ва тўловларни тўлашнинг қулай усулларини тақдим этишга ёрдам бермоқда. Чунончи, тижорат банклари, “Ўзбекистон почтаси”, PAYNET ва SMS-хабар тўлов тизимлари орқали пул тўлаш шулар жумласидандир.

«Ўзбекэнерго» матбуот анжумани вақтида 2016 йилдан ўрнатила бошланадиган, фойдаланилган электр энергиясини ҳисобга олиш бўйича замонавий электрон ускуналарни намойиш қилди. Айтилишича, бу янги ускуналар юқори даражада аниқ ва ишончли ишлайди, ташқи таъсирдан тўлиқ ҳимояланган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71369 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37171 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21521 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81189 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61903 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 632 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 484 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 540 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 233 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 517 Маданият
Кўпроқ янгиликлар