Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси 22-25 октябрь кунлари Тошкентдаги "Жар" стадионида Иордания U-16 аёллар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

ЎФФ расмий сайтининг маълум қилишича, Осиё чемпионати финал босқичи 4 — 15 ноябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади.

Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон "В" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда яна тўртта жамоа бўлиб, улар: Хитой, Эрон, Таиланд ҳамда Жанубий Корея.

Таъкидланишича, Япония, Хитой, КХДР ҳамда Таиланд жамоалари чемпионатга аввалги қитъа биринчилиги якунига кўра тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритганди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон, Эрон, Жанубий Корея ва Хитой Тайпей жамоалари Очиё чемпионатига саралаш босқичларидаги муваффақиятли иштироки орқали йўл олди. Ушбу ёш доирасида амладаги Осиё чемпиони — Япония ҳисобланади.