Пентагон: Афғонистон армияси толибларга қарши туриш учун жуда кучсизлик қилади

Жаҳон 07 Октябрь 2015 4039

АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий кучлари қўмондони бўлмиш генерал Жон Кэмпбелл афғон аскарларининг толибларга қарши кураш жараёнидаги имкониятларини паст баҳолади.

Унинг фикрича, Афғонистон армияси жангариларга қарши жанглар учун етарли даражада ҳарбий тайёргарликка эга эмас ва яхши қуролланмаган.

У ўз навбатида ҚШ президенти Барак Обамани Америка контингентини Афғонистондан олиб чиқиб кетиш бўйича режани қайта кўриб чиқишга чақирган.

Маълумот учун, қабул қилинган режага кўра, 2016 йилнинг охиригача Афғонистон ҳудудидаги америкалик ҳарбийлар сони 10 минг кишидан 1 минг кишигача туширилади.

Бироз олдинроқ, АШҚ Мудофаа вазири Эш Картер 4 октябрь куни Қундуз шаҳрида "Чегара билмас шифокорлар" шифохонасига хатолик туфайли зарба берилгани ва 22 кишининг ҳалок бўлгани учун узр сўради.

"Чегара билмас шифокорлар" (MSF) бу вазиятни ҳарбий жиноят сифатида баҳолаган ва бу бўйича жиддий текширув ўтказилишини сўраган.

АҚШ президенти Барак Обама ҳам бу ҳодиса натижасида қурбон бўлганларнинг яқинларига таъзия изҳор этган ва бу воқеани "фожиавий ҳолат" сифатида баҳолаган.

Кўпроқ янгиликлар